22 Март 2022 йил 314

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаат юзасидан

Жорий йилнинг 21 март куни ижтимоий тармоқларда “Андижон вилояти Пахтаобод туман хокими ўринбосари Дилнаво Хожиматованинг Ўғли ва унинг ўртоқлари томонидан мурожаатчининг вояга етмаган 13 ёшли қизини номусига текканлиги айтилмоқда” сарлавҳали видеомурожаат тарқалди.

Мазкур видеомурожаат юзасидан Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлар олиб борилди.

Аниқланишича,  мазкур ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йилнинг 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Суриштирув ҳаракатлари якунига кўра, фуқаролар Ш.И ва А.М.ларга нисбатан 2021 йилнинг 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисми билан айблов эълон қилиниб, “Муносиб-хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган ва жиноят иши суд муҳокамасига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Пахтаобод тумани судининг 2021 йилнинг 30 августдаги ҳукмига кўра Ш.И ва А.М.лар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган.

Жиноят иши, фуқаро О.И.нинг апелляция шикояти бўйича 2021 йил 9 декабрида Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди томонидан апелляция тартибида кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech