29 Январ 2022 йил 380

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеохабар юзасидан расмий маълумот

2022 йил 28 январь куни ижтимоий тармоқларга «Шахсан Пўлат Бобожоновга!» сарлавҳаси билан видеохабар жойланди. Ушбу видеохабарга изоҳ сифатида Шаҳрихон туманида ППС ходими катта кўчада бир аёлни зўрлаб автомашинага тиққанлиги, аёлнинг тан жароҳати бўйича шифокорлар хулосаси борлиги айтилган.

Мазкур ҳолат бўйича Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Маълум бўлишича, 2022 йил 28 январь куни соат 14:40 ларда Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХБ 2-туманлараро ҳайдовчи ходими А.Хошимов Шаҳрихон шаҳар А.Темур кўчасида жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат олиб бораётган вақтида, заргарлик  буюмлари савдоси билан шуғулланувчи фуқаро Ш.Каримовага бу жойда ушбу маҳсулотларни  сотмаслиги тушинтирилган. Аммо шунга қарамай  фуқаро ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмаган. Шунингдек, ходимлар уни ураётганлигини айтиб, бақир-чақир кўтариб,жамоат тартибини бузган. 

Ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабига бўйсунмаган  фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-модда (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилишлик учун суд органига юборилган.

Ички ишлар органи ходимининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришлик учун хизмат текшируви тайинланган. Натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech