19 Феврал 2020 йил 1183

Катта миқдордаги «опий» гиёҳвандлик воситасини сотаётган шахс қўлга олинди

2019 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ билан Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Қорасув шаҳрида гиёҳванд воситаларини ўтказиш жинояти олди олинди. 

Фуқаро 25 ёшли А.К. умумий оғирлиги 1 кг. 15 гр. “опий” гиёҳвандлик воситасини 6.100 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан жиноят устида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан 2019 йил 12 декабрь куни А.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов жараёнида А.К. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, гиёҳвандлик воситаси манбаини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech