11 Феврал 2022 йил 221

“Кеча Асака туманидаги 59-мактабда ўқувчилар ўртасида оммавий уруш бўлгани айтилмоқда” сарлавҳали видеотасвир юзасидан расмий маълумот

2022-йил 11-февраль куни ижтимоий тармоқларда “Кеча Асака туманидаги 59-мактабда ўқувчилар ўртасида оммавий уруш бўлгани айтилмоқда” сарлавҳаси билан видеотасвир тарқалди. Унда 2 нафар ўқувчи муштлашиб кетганлиги, мактаб болаларининг бу даражада бир-бирини дўппослашига нима сабаб бўлганлиги ҳамда мутасаддилардан ҳолатни назоратга олишлари сўралган.   

Мазкур ҳолат бўйича Асака тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан тезкорлик билан суриштирув ишлари олиб борилди. Аниқланишича, жорий йилнинг 10 февраль куни соат 10:30лар атрофида Асака тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 59-умумтаълим мактабининг 2 нафар 9-синф ўқувчилари мактаб биносининг 3-қаватидаги залида ўзаро келиша олмай жанжаллашган ҳамда уларни ажратмоқчи бўлган синфдошлари ҳам бу жанжалга қўшилган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech