12 Май 2021 йил 274

Марҳамат туманида ЙҲХБ ходимига фаол қаршилик кўрсатганларга нисбатан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб олиб борилмоқда  

2021 йилнинг 11-12 май кунлари ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти, Марҳамат туманида ўнлаб ҳайдовчилар радар комплекси билан жиҳозланган “Nexia-3” автомобилини ўраб олиб, ички ишлар ходимига қаршилик кўрсатиш ҳолатлари акс этган видеотасвирлар тарқалди. Мазкур ҳолатлар бўйича Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 11 май куни соат 10:00ларда Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ 3-сафарбарлик гуруҳи инспектори сафдор К.Жалилов Марҳамат тумани, Наврўз МФЙ Мустақиллик кўчасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат олиб бораётган  вақтида, шу ҳудудда яшовчи фуқаро М.О бошқарувида бўлган “Мерседес бенс-240” русумли автомашинасининг давлат рақамини қоғоз билан беркитганлиги учун  ушбу фуқародан транспорт воситасининг ҳужжатлари сўралганида  унинг ёнида бўлган турмуш ўртоғи М.К ЙҲХБ ходимининг қонуний талабига бўйсунмасдан, унга фаол қаршилик кўрсатган. Бу ҳам етмагандек атрофига бир гуруҳ одамларни тўплаб, жанжал  кўтарган. Ушбу жойда бўлган фуқаролар Х.Ф ва Т.А.лар хам ЙҲХБ ходимининг хизмат олиб боришига қаршилик қилишган.  

Ушбу ҳолат 2021 йил 11 май куни Марҳамат тумани ИИБ навбатчилик қисмидан рўйхатдан ўтказилиб, ҳозирда  мазкур ҳолат бўйича Марҳамат тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб олиб борилмоқда.     

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати   

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech