10 Май 2021 йил 174

“Ҳокимни орқа қилаётган зўравон гуруҳга чора кўриладими?” сарлавҳали видеотасвир юзасидан

Ижтимоий тармоқларда  тарқалган “Ҳокимни орқа қилаётган зўравон гуруҳга чора кўриладими?” сарлавҳали видео тасвирлар юзасидан Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

 Маълум бўлишича, Андижон вилояти ҳокимининг 25.08.2015 йилда 200-Қ-сонли қарори билан Андижон туман ҳокимлиги захирасидаги ер майдонларидан 4,7 гектар ер майдони ажратилиб, ушбу ер майдонида “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг улгуржи бозори”ни ташкил этилган.

Вилоят ҳокимининг қарорига асосан ташкил этиладиган бозорнинг устав жамғармасида шаҳар ҳокимлигининг улуши 51 фоиздан кам бўлмаган холда шакллантирилиши белгиланган.

Шунингдек, ушбу қарор билан вилоят молия бошқармаси, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиқларига бозордан тушадиган ойлик даромадлар мониторинг асосида белгилаб бориши юклатилган.

Мазкур қарорни ижросини таъминлаш мақсадида Андижон шаҳар ҳокимининг 02.09.2015 йилдаги 575-Қ сонли қарори қабул қилиниб, ушбу бозорнинг манзили Андижон шаҳри Ёрбоши кўчаси 4-манзил этиб белгиланиб, шаҳар солиқ инспекцияси ва молия бўлими бошлиқларига бозордан тушадиган йиғимларни ойлик даромадлар режасини бажарилишини назоратга олиш белгиланган.

Бозор ҳудудида турғун савдо дўконлари, умумий овқатланиш шохобчалари, маъмурий бино, омборхона ва бошқа зарур бўлган бино иншоотларни қуриш учун 22.08.2018 йилда шаҳар ҳокимининг 169-К сонли қарори билан Андижон шаҳар “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг улгуржи бозори” МЧЖга, шунингдек, 06.04.2018 йилдаги 402-К сонли қарори билан “NBU BUNYODKOR INVEST” бозор қуриш дирекцияга юклатилган. Бироқ ҳар иккала қурилиш ташкилотлари етарли маблағ бўлмаганлиги учун қурилиш ишларини олиб бормаган.

Андижон шаҳрида жойлашган “Ҳамкор Транс Барака” МЧЖ раҳбари Х.Низомовнинг 17.08.2018 йилдаги 60-сонли шаҳар ҳокимлигига “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг улгуржи бозори” масъулияти чекланган жамиятига бириктирилган 4,7 га ер майдонида бино-иншоотларни қуриб битказилганидан сўнг ер майдонини бозор тасарруфида  қолиши ҳақида”ги   “Кафолат хати” йўллаган.

Андижон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш ва  реализация қилиш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия томонидан “Ҳамкор Транс Барака”  МЧЖнинг шаҳар ҳокимлигига йўллаган  “Кафолат хати” ни инобатга олиб, келгусида бозор ҳудудида қурилиш ишларини олиб бориш  учун “Ҳамкор Транс Барака”  МЧЖга топширилиши ҳақида далолатнома тузилиб,  далолатномада  “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори” қуришга ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашга рухсат берилиши ҳақидаги таклифига ижобий хулоса берилган.

Мазкур далолатномага   асосан шаҳар ҳокими томонидан 25.08.2018 йилдаги 918-К сонли қарори қабул қилиниб,  қарорда бозор ҳудудида қурилиш ишларини олиб бориш “Ҳамкор Транс Барака” МЧЖга топширилган ва ушбу МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилган. “Ҳамкор Транс Барака” МЧЖ томонидан қурилган бино иншоотлар  "Андижон шаҳар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори” масъулияти чекланган жамиятининг Низомига кўра жамият устав фондига киритилмаган.

“Андижон шаҳар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори” масъулияти чекланган жамиятининг Низомига кўра жамият устав фонди 899.868.062 сўм миқдорида белгиланган ва таъсисчилар ўртасида яъни, Андижон шаҳар ҳокимлиги улуши 21.09.2015 йилдаги “Conex Express Servis” МЧЖ томонидан ердан фойдаланиш ҳуқуқини баҳолаш ҳисоботига асосан 634.868.062 сўм (70.5 фоиз), “Андижон вилоят бозорлари ва савдо комплекслари” уюшмаси таркибига кирувчи вилоятдаги жами 19 та бозорлар ва савдо комплекслари 265.000.000 сўм (29.5 фоиз) миқдордаги улушлари шакллантирилган ва 23.09.2015 йилда Андижон вилояти Адлия бошқармасидан 70-сон билан давлат рўйхатига олинган.

Андижон шаҳар ҳокимининг 25.08.2018 йилдаги “Ҳамкор транс барака” масъулияти чекланган жамияти Андижон шаҳар Айланма Ҳалқа йўли бўйи Ёрбоши кўчаси 4-манзилда жойлашган ер майдонларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан савдо қилувчи турғун савдо дўконлари, умумий овқатланиш шаҳобчалари, маъмурий бино, омборхоналар, совутгич омборхоналари ва ёрдамчи бино-иншоотлар бўлган индивидуал лойиҳалар асосида доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори” қуришга ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлашга рухсат бериш тўғрисида”ги 918-К сонли қарори қабул қилинган.

Бозор ҳудудида қуриб битказилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқи ва 4,7 га ер майдонига нисбатан доимий фойдаланиш ҳуқуқи 07.11.2019 йилда давлат рўйхатидан ўтказиб берилган бўлиб ушбу қарордаги доимий фойдаланиш ҳуқуқи жумласи асоссиз равишда киритилганлиги сабабли   улгуржи бозор тўлалигича “Ҳамкор транс барака” МЧЖнинг мулки деб эътироф этилиш ҳолати вилоят ҳокимининг 25.08.2015 йилдаги 200-Қ сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2017 йилдаги 282-сонли ҳамда қарори талабларига зид киритилган.

“Ҳамкор Транс барака” МЧЖга ер майдонларини ажратишда Ер кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига риоя этилмаган.

Мазкур 918-К сонли қарорини қонунга мувофиқлаштириш мақсадида  Андижон шаҳар ҳокимининг 22.07.2020 йил кунги 330-К сонли қарори қабул қилинган. Бироқ “Ҳамкор Транс барака” МЧЖнинг ушбу қарордан норози бўлиб ёзган шикояти  Булоқбоши туман маъмурий судининг 22.10.2020 йил кунги ҳал қилув қарорида шикоят рад этилган ва Андижон вилоят Маъмурий суди аппеляция инстанциясининг 04.12.2020 йил кунги қарорига асосан Булоқбоши туман маъмурий судининг 22.10.2020 йил кунги ҳал қилув қарори ва Андижон шаҳар ҳокимининг 22.07.2020 йил кунги 330-К сонли қарори “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни асосида қабул қилинмаганлиги сабабли бекор қилиниб, Андижон шаҳар ҳокимлигига хусусий ажрим чиқарилган.

Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан 12.01.2021 йилдаги Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунига асосан Андижон шаҳар ҳокимининг 15.01.2021 йил кунги 12-К сонли қарори қабул қилинган ва Андижон шаҳар ҳокимининг 25.08.2018 йил кунги 918-К сонли қарори қонунга мувофиқлаштирилган.

Изоҳ:  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сон қарорининг 3-бандида бозорларнинг ҳудудида ер участкаларини ажратиб берилишига, шунингдек, бозорга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини  жисмоний ва юридик шахсларга мулк қилиб топширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Бироқ, Андижон шаҳар ҳокимининг 25.08.2018 йилдаги 918-К сонли қарори ваколатсиз  ҳамда давлат улуши сақлаб қолинмаган тарзда қабул қилиниб, 4.7 га ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан “Ҳамкор Транс барака” МЧЖга бериб юборилган.

Шунингдек, андижон шаҳар ҳокимининг 25.08.2018 йилдаги 918-К сонли қарори қабул қилинган ва 6-банддан иборат бўлиб, кадастр филиалларига топшириқ берилмаган аксинча, 4-бандида яъни, “Мазкур қурилиш объектида белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, шунингдек шаҳарсозлик тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан Давлат назорати “Шаҳарсозлик кодекси”нинг 21-моддаси тартибида шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармаси зиммасига юклатилсин” деб қатъий белгиланиб, кадастр ҳужжатлари тайёрланиши назарда тутилмаган бўлсада кадастр филиали томонидан асоссиз равишда кадастр ҳужжатлари тайёрланган.  

“Ҳамкор транс барака” МЧЖ томонидан 2020 йил май ойида Андижон туманлараро Иқтисодий судига мурожаат қилиб, “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори” МЧЖни ўз ҳудудидан мажбурий тартибда кўчириш ҳақида ариза билан мурожаат этган.

09.07.2020 йил кунги суднинг ҳал қилув қарорига асосан судья У.Қурбонова томонидан даъво қаноатлантирилган ва “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори” МЧЖ ўз ҳудудидан яъни бино ва иншоот ва ер майдонидан мажбурий тартибда кўчириш белгиланган.

09.09.2020 йил кунги апелляция инстанциясининг қарорига асосан 1-инстанциянинг ҳал қилув қарорининг хулоса қисмининг 3-хатбошисидаги “Ер майдонидан ва” жумласи чиқариб ташланган ҳамда Олий суднинг 28.12.2020 йил кунги қарорига асосан апелляция инстанцияси судининг қарори ўз кучида қолган.

Мазкур ҳолат бўйича Суд ижрочилари томонидан ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги Қонуннинг 31-моддасига асосан ижро ҳужжати ижроси юзасидан тушунтириш бериш сўраб судга мурожаат этган ва судья У.Қурбонованинг 13.10.2020 йил кунги Ажрими билан Қонуннинг 31-моддаси талабларига зид равишда даъво талабидан четга чиқиб, ер майдонидан чиқариш ҳақида нотўғри тўхтамга келган.

Ушбу ҳолат юзасидан яъни 13.10.2020 йил кунги Андижон туманлараро иқтисодий судининг Ажрими устидан апелляция инстанциясида ариза шикояти келтирилиб, апелляция инстанциясининг 10.03.2021 йил кунги қарорида гўёки  Ажрим ўзгартирилганлиги кўрсатилган бўлиб, “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори” МЧЖ яъни бино-иншоотлар ҳудудидан чиқаришлик белгиланган.

Шунга кўра ҳозирда мазкур суднинг қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.04.2010 йил кунги ПК 1326-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2853-сонли ва 253-сонли қарорлари талаблари бузилишига йўл қўйилган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича Андижон шаҳар бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech