25 Декабр 2020 йил 967

Жалақудуқ тумани “Деҳқон бозори”да ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан чора кўрилди    

2020 йил 22 декабрь куни ижтимоий тармоқларга "Андижон, Жалақудуқ тумани Дехқон бозор ёнида машиналарни расмга олиб юрганлар ушланибди" сарлавҳаси билан видеолавҳа жойланди. Ушбу видеотасвирдаги барча ҳолатлар юзасидан Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Аниқланишича, 2020 йилнинг 22 декабрь куни соат 11:00ларда Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Қ Жалақудуқ тумани марказида жойлашган “Деҳқон бозори”га мевалар нарх-навосини билиш учун келиб, бозорни фотосуратга олаётган вақтида бир неча фуқаролар Н.Қ.ни бошқа мақсадда суратга оляпти деб ўйлаб, жамоат жойида турли уятли сўзлар билан ҳақорат қилишган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ХПБ ички ишлар органлари таянч пункти профилактика катта инспектори А.Юлдашев томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб,  натижаси юзасидан қуйидагилар аниқланди.

Жумладан, фуқаролар А.Д, М.Р, А.А, Ж.З, ва Қ.Д.лар жамоат жойида турли ҳақоратли сўзлар билан бақир-чақир қилишганлиги учун уларнинг ҳаракатларида Ўзбекистон республикаси МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарлик аломатлари  мавжудлиги боис, тўпланган ҳужжатлар чора кўришлик учун Жалақудуқ туман маъмурий судига юборилди.

2020 йил 25 декабрь куни маъмурий иш судда кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида жарима қўлланилди. 

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech