10 Январ 2022 йил 150

Асака туманида “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сотаётган шахслар қўлга олинди

2022 йил 8 январь куни соат 20:30 ларда Андижон вилояти ИИБ ва Асака тумани ИИБ Жиноят қидирув ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Асака тумани Имом Бухорий кўчасида жойлашган “Ал-Азиз” ошхонаси ёнида 50 ёшли И.Б, Э.С. ва 44 ёшли Г.Н.,лар шартли равишда харидор сифатида жалб қилинган фуқарога 5.400 000 сўм миқдордаги пуллар эвазига қора рангли полиэтилен пакетга ўралган гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддани сотган вақтида ушланишиб, харид объекти ҳамда 5.400.000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Бундан ташқари Г.Н.,нинг ёни кўздан кечирилганда, унинг эгнида бўлган спорт шимининг чап чўнтагидан гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда ҳам борлиги аниқланган.

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, тезкор тадбирда олинган бир дона қора рангли полиэтилен пакетга ўралган ҳамда Г.Н.,ни спорт шимининг чўнтагидан олинган қорамтир-малла рангли пластилинсимон моддалар таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, соф оғирлиги 34,04 граммга тенг “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.Б, Э.С. ва Г.Н.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар процессуал тартибда ушланганлар. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech