ИИБ тарихи

Андижон вилояти ИИБ тарихи

Ҳар бир катта –кичик воқеанинг ибтидоси­  - бошланиши бўлганидек, Андижон вилояти ички ишлар бoшқармасининг ҳам ўзига хос ўтмиши бор.  Тарихнинг гувоҳлик беришича, 1917 йил 10 ноябрида Ички ишлар халқ комиссариати “Ишчи милицияси” хақида қарор қабул қилди. Ушбу тарихий ҳужжат ишчи ва солдат депутатлари советлари раҳбарлигида мамлакатда тартиб ўрнатувчи халқ милициясини тузишга асос бўлди. 1917 йил 11 декабрь кунида  Андижон ишчи-деҳқон уезд-шаҳар милицияси ташкил этилди. Мана шу кун Андижон  Ички ишлар бошқармаси ташкил этилган кун ҳисобланади.

          1941 йилнинг 6 мартига келиб Андижон вилояти ташкил этилганлиги эълон қилинди ва орадан ўн бир кун ўтиб, яъни 1941 йил 17 март куни Ўзбекистон Ички ишлар Халқ комиссарлигининг буйруғига асосан Андижон вилояти бўйича ташкилий бошқарма тузилди. 1941 йилнинг октябрь ойидан мазкур бошқарма Андижон вилояти ички ишлар бошқармасига айлантирилди.
Бошқарманинг дастлабки бошлиғи ўттиз ёшли, Москва Давлат Юридик институтини тамомлаган Сергей Сумбатович Михальянс эди. Ушбу лавозимга тайинлангунча у етти йил давомида Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимда ишлаганидан сўнг Андижон вилояти ИИБ бошлиғи вазифасига тайинланган. У бу вазифада ишлагандан кейин Самарқанд вилояти ИИБга болиқ қилиб юборилди ва унинг ўрнига Жалақудуқ туманининг Абдуллабий қишлоғида туғилиб вояга етган Нурмат тўхтасинов тайинланди.  

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech