29 Март 2021 йил 443

Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимларининг билим савиясини янада ошириш бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Андижон вилояти ички ишлар бошқармасида ўтказилган навбатдаги “Маънавият ва маърифат дарси”да Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш бўлими ходимлари томонидан шахсий таркиб эътиборига Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги ҳамда “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунларнинг мақсади, асосий вазифалари ва мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, Андижон вилояти ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган режа-жадвал ва “Йўл харита”га мувофиқ, Юридик таъминлаш бўлими ходимлари Хўжаобод, Қўрғонтепа, Жалақудуқ туманлари ва Хонобод шаҳрига бориб, ички ишлар органлари ходимларига қонунчиликдаги янгиликлар, 2021 йил 14 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 февралдаги “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти етказилиб, ўқув-машғулотлари ўтказилди.

Ҳозирда, вилоятнинг бошқа шаҳар - туман ички ишлар бўлимлари ва соҳавий хизмат ходимлари ўртасида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати     

 

Text to speech