3 Апрел 2021 йил 37

Андижонда талаба ёшлар учун “Жаҳолатга қарши маърифат” семинари ташкил этилди

Андижон давлат тиббиёт институтининг талабалар турар жойида  талаба ёшларнинг бўш вақтларини назоратга олиш ва фойдали машғулотларга жалб этиш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида семинар ташкил этилди.

Семинарда Шайх Муҳиддин Маҳдум мадрасаси ўқитувчиси Нодирбек Жамолов ислом дини борасида, унда инсон, унга берилган неъмат, эзгулик сифатларининг улуғлиги ҳамда диний экстремизм ва терроризм таъсирига берилиб қолмаслик борасида талабаларга кенг тушунтириш бериб ўтди.

Шунингдек, Андижон вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси мафкуравий тарғибот гуруҳи етакчи мутахассиси, капитан Алишер Ҳамраев диний экстремизм  ва терроризмга қарши курашишда юртимизда олиб борилаётган кенг ислоҳотлар, салбий иллатлар таъсирига тушиб, натижада ўз келажагига зомин бўлган ёшлар борасида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Республика маънавият ва маърифат маркази Андижон вилояти раҳбари Муроджон Ғофуров эса ёт ғоялар ва жаҳолатга фақат илм-маърифат, етук салоҳият, иқтидор билан қарши кураша олиш мумкинлиги ҳақида сўз олиб борди.

Тадбир якунида талабалар мутахассисларга мавзуга доир саволлар билан мурожаат қилдилар. Семинар савол-жавобларга, баҳс ва мунозараларга бой равишда ўтди.  

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech