18 Март 2020 йил 881

Андижонда тунги хизматга бириктирилган профилактика инспекторлари томонидан ўғирлик фош этилди

2020 йилнинг 14 март куни соат 23:50 ларда Жалакудук тумани, Бозорбоши маҳалласи худудида жиноят содир этилишининг барвақт олдини олиш ва жамоат тартибини саклаш максадида тунги хизматга бириктирилган профилактика инспекторлари И.Юлдашев ва Б.Кодировлар ушбу маҳалланинг Ўзбекистон кўчасида жойлашган “Оятилло Аюбхон Ҳамкор” фирмасига қарашли хўжалик моллари дўконининг қулфи номаълум шахс томонидан бузиб кетилганлигини аниқлашади. Зудлик билан шу худудда ўтказилган тезкор-қидирув ишлари натижасида Жалакудук туманида яшовчи фуқаро П.Ф ўзини шубҳали тутганлиги учун тўҳтатилиб, у билан суриштирув ишлари олиб борилган.

Суриштирув ишлари натижасида фуқаро П.Ф  хўжалик моллари дўконидан умумий қиймати 12.000.000 сўмни ташкил қилган 5 дона “SAMSUNG” русумли телевизорларни ҳамда ҳар бирининг нарҳи 1.200.000 сўм бўлган икки дона “RED-MI 7А”, бир дона нарҳи 1.600.000 сўм бўлган  “RED-MI 7” ва бир дона нарҳи 2.000.000 сўм бўлган  “SAMSUNG А30” русумли уяли алоқа воситаларини яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан қочмоқчи бўлганлиги аниқланган ҳамда ушбу буюмлар далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқаро П.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech