4 Март 2020 йил 924

Андижонда январь ойининг ўзида 216 нафар ажрим ёқасига келиб қолган оилалар яраштирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июнь кунидаги “Бухоро вилоятини хотин-қизлар билан ишлаш йўналишида намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори асосида ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимида ташкил этилган хотин-қизлар масалалари бўйича бўлимлари ташкил этилди. 

Айни пайтда Андижон вилояти ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ҳузурида ҳам хотин-қизлар масалалари бўйича алоҳида бўлим, шунингдек, туман-шаҳар ички ишлар органларида катта инспектор лавозимлари ташкил қилиниб, унга малакали ходималар жалб қилинган.

Мазкур бўлим томонидан хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилишининг олдини олиш, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиш, ёш оилалардаги ажримларнинг сабабларни аниқлаш, бартараф қилиш, аёлларга психологик ёрдам кўрсатиш, ишсиз хотин-қизлар бандлиги таъминлаш каби масалаларда кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан, оғир турмуш шароитида яшаётган 251 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

Йўл харитаси асосида жойларда хотин-қизлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг муаммолари аниқланмоқда, имкон қадар жойида амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Ажрим ёқасига келган оилалар билан мутасадди идора вакиллари билан ҳамкорликда мунтазам равишда профилактик ишлар олиб бориляпти. Бунинг натижасида январь ойининг ўзида 216 нафар ажрим ёқасига келиб қолган оилалар яраштирилди. 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech