30 Октябр 2020 йил 21

Андижон шаҳри 3-сектор ҳудудида “Ёшлар ва аёллар хатлови” бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда

Жорий йилнинг 8-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида “Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари” муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Андижон шаҳри 3-сектори ҳудудида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Андижон шаҳар ИИОФМБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ш.Назиров шу йилнинг 27 октябрь куни сектор штаби аъзолари билан биргаликда  Шифокор маҳалласида истиқомат қилувчи аҳолининг турмуш тарзи ва муаммоларини ўрганди.

Ўрганишлар давомида “Темир дафтар”га киритилган 31 та эҳтиёжманд оиланинг бандилигини таъминлаш ва даромадини ошириш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Жумладан, Андижон шахар 3-сектор ҳудудидаги Шифокор МФЙда “Ёшлар ва аёллар хатлови” бўйича 1100 та ёшлар ва аёллар хатловдан ўтказилди. 

Шунингдек, аҳоли билан сайёр қабул ўтказилиб, қабул жараёнида 8 нафар фуқароларнинг муаммолари ўрганилди. Ишга жойлашиш ва уй-жой масалларида қилинган мурожаатларга амалий ечим топиш учун тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилиб,  мурожаатларнинг барчаси ижрога олинди.

Андижон шаҳрининг 3-сектор ҳудудида бу каби ишлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech