6 Январ 2021 йил 571

Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБда хизмат қилаётган профилактика инспекторлари учун ўқув машғулоти ўтказилди

2021 йилнинг 6 январь куни Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди ва Андижон шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБда хизмат қилаётган профилактика инспекторлари учун ўқув машғулоти ўтказилди.

Машғулот жараёнида судья С.Расулов томонидан суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек,  маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш юритиш ва бу борада мавжуд муаммолар юзасидан, шаҳар прокурорининг ўринбосари Б.Усмонов томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича иш юритишда қонунийликни таъминлаш бўйича ҳуқуқий тушунча ва маълумотлар берилди.

Ўқув машғулоти якунида ходимлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech