31 Март 2021 йил 38

Андижон вилояти ИИБ ходимлари ўртасида  “Инсонийлик фазилатлари” мавзусида тренинг ўтказилди

Соғ танда соғлом ақл, инсоннинг руҳан тетик бўлиши, ҳар бир ишни сидқидилдан бажара олишида муҳим амалий тажриба ҳисобланади.

“Med Sity Group Medical” даволаш ва соғломлаштириш марказида  вилоят ИИБ билан ҳамкорликда, ходимлар ўртасида маънавий-маърифий ишлар тизимини янада такомиллаштириш, соғлом ва психологик муҳит ташкил этиш мақсадида “Инсонийлик фазилатлари” мавзусида тренинг ўтказилди.

Унда ички ишлар ходимларининг саломатлигини янада мустаҳкамлаш, турли жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар  ҳамда  инсоннинг руҳан тушкунликка тушишларини олдини олишда психологик ёндашиш усуллари бўйича мутахассислар томонидан тушунча ва маслаҳатлар  берилди.

Шундан сўнг, соғломлаштириш хонасида ходимларнинг ҳар томонлама чиниқишлари, жисмонан бақувват бўлишлари мақсадида спорт машғулотлари ўтказилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech