23 Феврал 2021 йил 565

Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Асака туманида қиморхона фаолиятига чек қўйилди

2021 йил 22 февраль куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчилик ва қурол билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ҳамда Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди  ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир натижасида  Асака туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.А ўзининг яшаш хонадонида  жами 10 нафар шахслар иштирокида таваккалчиликка асосланган ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиб келаётганлиги маълум бўлди.  

Мазкур ҳолат бўйича воқеа жойини кўздан кечириш тергов ҳаракати ўтказилиб, 6 дона елим идишлар, 4 дона суякдан ясалган “ошиқлар” холислар иштирокида баённома орқали расмийлаштирилиб олинди.

Ҳозирда ушбу  ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

        

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech