8 Январ 2021 йил 686

Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Балиқчи туманида “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сотаётган ва сақлаб келаётган шахслар ушланди  

2021 йил 05 январь куни соат 14:00ларда Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Балиқчи туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.З Балиқчи тумани Янги Ҳаёт МФЙ ўрамида 7 дона гугурт қутига қадоқланган қуруқ ҳолдаги 20 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддасини 700 000 сўм пуллар эвазига холис харидорга сотаётган вақтда далилий ашёлар билан ушланди.

Шунингдек,  М.З қуруқ ҳолдаги 0.75 грамм миқдордаги “марихуана” гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу “марихуана” гиёҳвандлик моддаси ҳам холислар иштирокида олинди.

Бундан ташқари, шу куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Балиқчи туманида яшовчи  фуқаро С.Ж яшаш хонадонида 1 литр ҳажмли шиша идишда ва 3 дона гугурт қутида қуруқ ҳолдаги 119.68 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ундан гиёҳвандлик воситалари далилий ашё сифатида холислар иштирокида олинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан  2021 йил 06 январь куни Балиқчи туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро М.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан, С.Ж.га нисбатан эса ушбу кодекснинг 273-моддаси 5-қисми ҳамда 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

З.М ва  С.Ж.лар гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб этилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан Балиқчи тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech