17 Декабр 2020 йил 563

Андижон вилояти ИИБда ходимлар ўртасида хизмат интизоми бузилишини олдини олиш ва қонунчиликни мустаҳкамлашга қаратилган йиғилиш ўтказилди

17 декабрь куни  Андижон вилояти ИИБ мажлислар залида ходимлар ўртасида хизмат интизоми бузилишини олдини олиш ва қонунчиликни мустаҳкамлаш бўйича  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлик бошқармаси вакили иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят ИИБ шахсий таркиби, раҳбарияти ва туман-шаҳар ИИБларнинг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этишди.

Мазкур учрашувда ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш, ходимлар билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш,  улар томонидан тамагирликка йўл қўймаслик энг асосий масалалардан бири эканлиги қайд этиб ўтилди.  

Йиғилиш давомида ходимлар ўртасидаги хизмат интизоми бузилиши бўйича 11 ойлик ҳисобот ўқиб эшиттирилди. Ҳисобот таҳлилидан келиб чиқиб, ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашиб, хизмат интизоми бузиб келаётган ходимларнинг хатти-ҳаракатлари шахсий таркиб ўртасида муҳокама қилинди.  

Шунингдек, ҳар бир ички ишлар органи ходимларининг оила аъзолари билан суҳбат ўтказилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб, маҳаллий ҳокимлик кўмагида уларнинг ижобий ечимини ечиш бўйича тегишли чоралар белгилаб олинди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech