24 Март 2021 йил 522

Андижонда ИИВ Академиясининг ишчи гуруҳи томонидан коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик борасида амалий ишлар олиб борилмоқда

Ички ишлар  органлари тизимида коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик ва бу салбий иллатга қарши курашиш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ишчи гуруҳи томонидан  Андижон  вилояти ҳудудидаги барча шаҳар-туман ички ишлар  органларининг соҳавий хизматлари раҳбарлари ва ходимлари ўртасида коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги фикрларини ўрганиш юзасидан аноним анкета сўровлари ўтказилмоқда.

Мазкур анкета сўрови асосан, очиқ-ойдин, ҳаққоний,  берган ҳар бир жавоби келгусида ички ишлар органлари тизимида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш жараёнини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида амалга ошириляпти. 

Шунингдек, ички ишлар органларида ходимлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, коррупция ва ваколатларини суиистеъмол қилинишининг олдини олиш, шахсий таркиб орасида соғлом муҳитни таъминлаш, уларнинг амалий иш тажрибаси ва касбий тайёргарлик даражасини янада такомиллаштириш мақсадида аноним тест сўровлари ҳам олинмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech