12 Сентябр 2020 йил 677

Қўрғонтепа тумани ИИБ 3-секторида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда

Қўрғонтепа туман ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Д.Ихволдинов сектор ҳудудидаги 25 ва 40-умумий ўрта таълим мактабларининг янги 2020-2021 ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишди.

Хусусан, Қўрғонтепа тумани ХТБга қарашли 25-умумтаълим мактаби директори Худаярова Инобатхоннинг таълим муассасасида изолятор хонаси қуриб беришни сўраб қилган мурожаати  шу куннинг ўзида ҳал этилиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Шунингдек, доимий иш билан таъминланишини сўраб мурожаат қилган фуқаро Қодирова Нафисахон тумандаги 26-мумтаълим мактабига ишга жойлаштирилди.

Бундан ташқари майиший хизмат кўрсатиш маскани фаолиятини йўлга қўйиш  истагини билдирган фуқаро Эргашев Чингизга маҳалла ҳудудидаги Ветеринария пункти биносининг бўш турган қисмидан хона ажратилиб,фойдаланиш учун берилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech