16 Март 2021 йил 417

"Тозалаш-Антитеррор" махсус профилактик тадбири доирасида олиб борилган профилактик тушинтириш ишлари натижасида фуқаро ов қуролини ихтиёрий равишда топширди

2021 йил 12 март куни Қўрғонтепа тумани ҳудудида "Тозалаш-Антитеррор" махсус профилактик тадбири доирасида бир нафар фуқаро томонидан ов қуролининг ихтиёрий равишда топширилишига эришилди.

Хусусан, ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган профилактик тушунтириш ишлари натижасида туманнинг Дехқонобод МФЙда яшовчи фуқаро Шерматов Баходиржон Рустамович  яшаш уйининг ертўласидан,  марҳум отасидан қолган 1 дона ИЖ русумли, 1 стволли, 32 калибрли, № И 29515 рақамли, 1961 йилда ишлаб чиқарилган ов қуролини топиб олиб, ўз ихтиёри билан ички ишлар бўлимига топширган.

Шу ўринда ов қуроллари сақланиши тартиб-қоидаларини яхши тушунган фуқароларимиз қонунга риоя қилиб, ўз хоҳишлари билан ўқотар қуролларни давлат эгалигига топшираётганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтишни ўринли деб биламиз. Ҳар бир юртдошимиз ўз уйида ноқонуний тарзда ов қуроли сақланаётган бўлса, уни ички ишлар идорасида рўйхатдан ўтказиши зарурлигини унутмаслиги керак! Зеро, қонунга риоя қилиш, эҳтиёткорлик бир қанча кўнгилсизликларнинг олдини олади.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech