Президент Фармонига асосан Пахтаобод тумани сектор раҳбарлари томонидан аҳолига бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6038-сонли Фармонига асосан моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига киритилган ва аъзолари 1,7 миллион нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилаларга Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгилаб қўйилди.Ушбу Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, туман сектор раҳбарлари томонидан ушбу хайрли иш туманнинг Санграобод ва Муаззинбой маҳаллаларидаги 27 та эҳтиёжманд оилаларда истиқомат қилувчи 128 нафар фуқарога бериш билан бошланди. Ҳозирда бир марталик моддий ёрдам пулларини моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхатларига киритилган фуқароларга шу йилнинг 15 августига қадар етказилишини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати