“YouTube” ижтимоий тармоғида “АНДИЖОНДА ГАИ БИЛАН ТОРТИШУВ” сарлавҳаси билан жойланган видеотасвир бўйича расмий муносабат
2020 йил 04 июль куни "YouTube" ижтимоий тармоғига “АНДИЖОНДА ГАИ БИЛАН ТОРТИШУВ” сарлавҳаси билан видеотасвир жойлаштирилган.
Ушбу ҳолат 2020 йил 01 июль куни Андижон вилояти, Бўстон туманида бўлиб ўтган. Мазкур видеотасвирда Асака туманида яшовчи фуқаро М.Э ЙПХ инспекторлари томонидан унинг транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномасини олиб қўйишга ҳаққи йўқлигини айтиб, ички ишлар ходимларига нисбатан носамимий муносабатда бўлган.
Ваҳоланки,Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 290-модда. Ашёлар ва ҳужжатларни олиб қўйишда “Содир этилган ҳуқуқбузарлик учун ушбу Кодексга мувофиқ транспорт воситасини, кичик ҳажмли кемани бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин бўлса, ҳуқуқбузардан унинг иши юзасидан қарор чиқарилгунга қадар транспорт воситаси, кичик ҳажмли кемани бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома, овчилик билети олиб қўйилади ва бу ҳақда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага, шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномасининг талонига, кема бошқарувчиси гувоҳномасининг талонига тегишлича ёзиб қўйилиб, талонлар транспорт воситаси ҳайдовчисига, кема бошқарувчисига қайтариб берилади. Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиб қўйиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани ва ов қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиб қўйиш эса — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси белгилаган тартибда амалга оширилади”-деб кўрсатиб қўйилган.
2011 йил 31 май кунги Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш хақида”ги 68-сонли буйруғининг 17-бандида “Кодекснинг 290-моддасига кўра содир этилган хуқуқбузарлик учун Кодексга мувофиқ транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан махрум этиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин бўлса, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувохномаси олиб қўйилади ва бу хақда маъмурий баённомага, шунингдек талонга ёзиб қўйилиб, талон ҳуқуқбузарга қайтариб берилади.
Агар мазкур банднинг биринчи хатбошисида қайд этилган хуқуқбузарлик бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётган даврда такроран транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан махрум этиш жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганда, ҳуқуқбузарнинг талони олиниб, унга мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шаклда вақтинчалик рухсатнома берилади.
Хайдовчи вақтинчалик рухсатнома билан транспорт воситасини бошқариш пайтида такроран транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан махрум этиш жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этиган тақдирда унга бошқа вақтинчалик рухсатнома берилиб, унда аввалги вақтинчалик рухсатноманинг амал қилиш муддати қайд этилади ва бу хақда маъмурий баённома ёзиб қўйилади”-деб аниқ кўрсатиб қўйилган.
Андижон вилояти ЙҲХБ ЙПХ отряди 3-сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори А.Обидов томонидан 2020 йил 01 июль куни Асака тумани, Мустахкам МФЙда яшовчи фуқаро М.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1284-моддасида содир этган қоидабузарлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган UZ-19-серияли 60-269120 рақамли маъмурий баённома меъёрий ҳужжатларга асосан қонуний равишда амалга оширилган. Андижон вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ва буйруқ талабларидан келиб чиққан холда хизмат интизоми ҳамда қонунчилик ҳолатлари бузилмаган.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати