Жалақудуқ тумани ИИБ ходимлари томонидан “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги доирасида профилактик тадбирлар амалга ошириляпти
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2020 йил 10 октябрдаги тегишли фармойиши талаблари ижросини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ҳавфсизлиги ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ишларни ташкил этиш фаолияти самарадорлигини кучайтириш мақсадида Жалақудуқ тумани ҳудудида ҳам “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги фаол тарзда ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 15-октябрь кунидан 15-ноябрь кунига қадар ўтказиладиган ушбу тадбирга давлат бошкарув органлари ва кенг жамоатчилик вакиллари жалб этилиб, ҳамкорликда бир катор тадбирлар амалга ошириляпти.
Жумладан, 2020 йил 15-октябрь куни Жалақудуқ тумани ИИБ биносида тунги хизматга жалб килинган жамоатчи ва туман ИИБ ходимларига йўриқнома ўтказилиб, уларга тегишли кўрсатма берилди. Тунги хизмат давомида туманнинг Бозорбоши, Туялас МФЙ ҳудудларида жойлашган умумий овқатланиш шохобчаларида амалдаги карантин қоидаларига қай даражада амал қилинаётганлиги назорат тартибида ўрганилиб, белгиланган вақтларда беркитилиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бундан ташкари Сўфиқишлоқ ва Намуна МФЙ ҳудудларида жойлашган компьютер ўйингоҳ заллари текширилганда бир гуруҳ вояга етмаган шахслар карантин қоидаларига зид равишда ниқоб тақмасдан ўйин ўйнаш билан машғул бўлаётганликлари аниқланди.Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-кисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштириладиган бўлди. Шу куни ўтказилган назорат тадбирларида амалдаги карантин қоидаларига риоя этилиши юзасидан тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ҳайдовчиларнинг содир этаётган қоидабузарликлари ва транспорт билан боғлиқ салбий ҳолатларни олдини олиш юзасидан тушунтириш ишлари амалга оширилди.
Жалақудуқ тумани ҳудудида “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги доирасидаги профилактик тадбирлар давом эттирилмокда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати