7 Март 2023 йил 216

“8 март — Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан ИИВ Андижон академик лицейи ўқувчи-қизлари ўртасида ”Нафосат маликалари-2023” кўрик танлови ўтказилди

”Нафосат маликалари-2023” кўрик танловида ўқувчи-қизлар жанговар жисмоний тайёргарлик, савол-жавоб, аёлни мадҳ этиш, мақолни давом эттириш каби йўналишларда ўзаро беллашдилар.

Ўқувчи-қизлар томонидан эркин мавзуда тайёрланган саҳна кўринишлари томошабинларда катта таассурот қолдирди. Тадбир сўнгида танловнинг барча номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.

Кўрик танловнинг “Нафосат маликаси” деб 1-босқич ўқувчиси Умарова Сарвиноз Сардорбек қизи топилди. Тадбир якунида барча номинациялар бўйича танлов ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech