29 Май 2023 йил 316

Андижон давлат университетининг амалий психология факультети талабалари томонидан ўқув йиғинига жамланган профилактика инспекторлари учун семинар-тренинг машғулоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 8 март кунги тегишли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 7255 ҳарбий қисмда ўқув йиғинига жамланган профилактика инспекторларига “Юзага келган турли хил стресс вазиятларда ўз-ўзини бошқаришнинг психологик омиллари” мавзусида семинар-тренинг машғулоти ўтказилди.

Семинар-тренинг Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ҳамда Андижон давлат университети ижтимоий-иқсодиёт факултетининг амалий психология йўналиши талабалари томонидан қизиқарли тарзида ўтказилди

Хусусан, семинар-тренингда иштирокчиларни янада қизиқтириш ва жалб этиш, уларнинг кайфиятини кўтариш, ўзларини эркин ҳис қилишлари, улар ўртасидаги ҳаяжонини йўқотишга, стрессоген вазиятларни бартараф этиш бўйича турли ҳолатларда ва вақтларда ўзини бошқаришни ташкил этиш ҳамда ўзлари ҳақидаги ижобий ва салбий сифатларини савол-жавоблар орқали билиш имкониятларига эга бўлдилар. Шу билан бирга “Жамоада соғлом маънавий-руҳий муҳитни шакллантириш” борасида давра суҳбати ўтказилди. Машғулот давомида руҳий енгиллаштириш машғулотлари олиб борилди.

Бундан ташқари, ходимларда учрайдиган агрессия, стресс, депрессия, хавотирланиш ҳолатларининг зарарли оқибатлари хусусида ходимлар онгига қизиқарли тарзда тушунтирилиб, уларнинг характер типини очиб берувчи психологик тетслар натижалари шу жойнинг ўзида уларга эълон қилинди.

Машғулот якунида ходимлар томонидан ўзларини қизиқтирган саволлари юзасидан атрофлича жавоблар бериб ўтилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech