Андижон шаҳри 3-сектор раҳбари тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшлар муаммоларини ўрганди
Андижон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ш.Назиров томонидан Шифокор МФЙ ҳудудида жойлашган 4-умумтаълим мактабида карантин талабларига амал қилган ҳолда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшларнинг ушбу йўналишида юзага келаётган муаммоларини бартараф этишга қаратилган учрашув ўтказилди. Унда ташаббускор ёшлар томонидан билдирилган таклифлар инобатга олиниб, ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлганларига кредит маблағлари олишларида амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, Андижон шаҳри, Шифокор МФЙ ҳудудида жойлашган “Самина текстил” ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюрилиб, карантин тартибларига қатъий риоя қилган ҳолда иш ташкил қилиш бугунги куннинг энг муҳим талаблардан бири эканлиги эслатиб ўтилди. Бу жойда меҳнат қилаётган 70 нафар ишчиларга яратилаётган шароитлар билан ҳам яқиндан танишилди.
Бундан ташқари, Истиқлол МФЙ ҳудудида жойлашган 18-умумтаълим мактабига ҳам борилиб, муассасада олиб борилаётган таъмирлаш ишлари жараёни ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатлари ўрганилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати