12 Сентябр 2020 йил 850

Андижон шаҳри 3-секторида аҳоли муаммолари ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари ўрганилмоқда

Андижон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ш.Назиров  шу йилнинг 11 сентябрь куни сектор штаби аъзолари билан биргаликда Андижон шаҳрининг Қўшариқ маҳалласида яшовчи аҳолининг турмуш тарзи ва муаммоларини ўрганди. Ўрганишлар натижасида 11 та эҳтиёжманд оилалаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Шунингдек,  Қўшариқ даҳасида яшовчи фуқаро Шпагина Галина Николаевнанинг электр энергиясидан бўлган 1,5 миллион сўм миқдоридаги қарздорлиги тўлаб берилди.  

Шу ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаро Камолов Ойбек Ботиралиевич Андижон шаҳар ХТБга қарашли 4-умумтаълим мактабига жисмоний тарбия  мураббийлигига , Абдуллаева Шохсанам Алишер қизи эса ушбу таълим муассасанинг  она-тили фани ўқитувчилигига ишга жойлаштирилди.  

Бундан ташқари, Қўшариқ МФЙ ҳудудидаги 38-кўп қаватли уйда кабел носозликлари бўлаётганлиги аниқланиб, Андижон шаҳар электр тармоқлари ходимлари билан ҳамкорликда таъмирланди.

Кун якунида Андижон шаҳри 3-сектор ҳудудидаги 13 та мактаб директорлари билан 2020-2021 йил ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари бўйича йиғилиш ўтказилиб, мавжуд муаммолар бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech