29 Июл 2022 йил 356

Андижон шаҳрида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишда самарали ҳамкорлик қилиш мақсадида ўқув семинари бўлиб ўтди

Андижон шаҳрида Маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишда профилактика инспекторлари билан самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш масалалари бўйича ўқув семинари ўтказилди.

Жорий йил май ойида янги сайланган 9349 та маҳалла раисларининг мамлакатимизда маҳалла институтини ривожлантириш, "маҳаллабай" ишлаш тизимини шакллантириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, аҳоли муаммоларини маҳаллада ҳал этишдаги устувор вазифаларига қаратилган ўқув семинар дастури вилоят ҳокимининг ўринбосари М.Нишонов ва вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари И.Исмановлар иштирокида бўлиб ўтди.

Ўқув семинари якунида фаол маҳалла фуқаролар йиғини раислари тақдирландилар.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech