Андижон шаҳрида “ошиқ” ўйинининг “ошиқлари” қўлга олинди
2022 йилнинг 11 январь куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро С.Б ўзига тегишли бўлган уйда бир гуруҳ шахсларни тўплаб, уларга шароит яратиб берган холда таваккалчиликка асосланган ноқонуний қимор ўйини ташкил этганлиги аниқланди. Яъни тезкор тадбир давомида ўртага 15.000 сўмдан пул тикилиб, таваккалчиликка асосланган ноқонуний “ошиқ” қимор ўйини ўйналаётганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тергов-тезкор гуруҳи жалб этилиб, даврада бўлган жами 780.000 сўм пуллар, 12 та елим идишлар ва 4 дона ошиқ суяклари ва 1 дона ўйин зариги ашёвий далил тариқасида холислар иштирокида баённома орқали расмийлаштирилиб, Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ихтиёрига олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати