23 Май 2023 йил 365

Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 16 май куни соат 19:00 ларда Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида Андижон туманида яшовчи О.М оғирлиги 1,51 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини Андижон шаҳрида 400.000 сўм пул эвазига сотаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech