17 Декабр 2021 йил 411

Андижон тумани ИИБ ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида навбатдаги пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Андижон тумани ИИБ, ДХХ ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-тадбирда шу туманида яшовчи фуқаро У.А холис харидорга фуқаро Н.А.нинг бошқарувидаги "Damas" русумли автомашина салонида бўлган умумий нархи 6 миллион 120 минг сўмлик 340 қути "Британик" номли пиротехника воситаларини сотаётган вақтида ушланди.  

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech