29 Июл 2022 йил
412
Андижон туманида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди
Андижон вилояти прокурори С.Эшқувватов Андижон тумани Қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида тумандаги 78 та маҳаллаларда фаолият олиб бораётган профилактика инспекторлари ва хотин-қизлар фаоллари билан учрашди.
Учрашувда аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш чора-тадбирлари бўйича тушунчалар берилди. Вилоят прокурори С.Эшқувватов ҳар бир давлат хизматчиси, ҳар бир ходим ўзига юклатилган вазифани сидқидилдан бажариши ва халқ олдидаги ишончини оқлашини таъкидлаб ўтди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати