6 Декабр 2021 йил
543
Андижон вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси ва ЖҚБ ходимларининг сай-ҳаракатлари натижасида қидурувдаги шахс ушланди
Андижон вилоят ИИБ Транспортда ХТБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси ва ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги учун қидирувда бўлган Андижон шаҳрида яшаган фуқаро А.Б. ушланиб, Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ВСХга жойлаштирилди.
Ҳурматли фуқаролар! Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати