10 Феврал 2023 йил 327

Андижон вилояти ҳудудида йўл инфратузилмасини яхшилаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ҳудудида йўл инфратузилмасини яхшилаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, Республика махсус комиссиясининг 3-сонли баёнига асосан барча шаҳар ва туманлар марказларида ҳаракат тезлигини 60 км/С га камайтириш мақсадида янги йўл белгилари ўрнатилмоқда.

Ҳозирда йўл инфратузилмаларини яхшилаш борасидаги ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech