2 Июн 2023 йил 2437

Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси офицерлик лавозимлари учун танлов ўтказилишини эълон қилади!

Андижон вилояти ички ишлар органларида мавжуд бўш бўлган профилактика инспектори лавозимларини муносиб ходимлар билан жамлаш мақсадида офицерлик лавозимларига йигит ва қизлар учун дастлабки танловлар ўтказилишини эълон қилади.

Хизматга танлов асосида, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, (шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам) олий маълумотга эга, бўйи 165 сантиметрдан паст бўлмаган, ҳарбий хизматни ўтаган йигитлар ҳамда бўйи 160 сантиметрдан паст бўлмаган қизлар қабул қилинади.

Дастлабки танловларда иштирок этиш учун жорий йилнинг 2 июнь кунидан 8 июнь кунига қадар фуқаролик паспорти (ИД - карта), диплом, ҳарбий гувоҳнома ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида бўйнинг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда маълумотнома (086-форма) билан ҳудудий ички ишлар органларидан рўйхатдан ўтишингиз сўралади.

Мурожаат учун телефон рақамлари:

1. Андижон шаҳар ИИОФМБ +99897-991-99-01

2. Андижон тумани ИИБ +99899-392-95-00

3. Асака тумани ИИБ +99899-051-98-97

4. Балиқчи тумани ИИБ +99833-250-00-10

5. Бўстон тумани ИИБ +99893-197-00-94

6. Булоқбоши тумани ИИБ +99893-444-11-51

7. Жалақудуқ тумани ИИБ +99833-890-90-80

8. Избоскан тумани ИИБ +99899-353-15-72

9. Қўрғонтепа тумани ИИБ +99899-401-02-09

10. Мархамат тумани ИИБ +99893-425-00-15

11. Олтинкўл тумани ИИБ +99899-314-07-11

12. Пахтаобод тумани ИИБ +99894-101-00-88

13. Улуғнор тумани ИИБ +99890-336-62-38

14. Хонобод тумани ИИБ +99888-338-47-41

15. Хўжаобод тумани ИИБ +99899-917-43-68

16. Шаҳрихон тумани ИИБ +99894-435-54-32

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech