25 Июн 2022 йил 488

Андижон вилояти ИИБ аппарат ходимлари учун навбатдаги «маърифат соати» дарси бўлиб ўтди

Бугун бўлиб ўтган «маърифат соати» дарси аввалида давлатимиз мадҳияси янгради.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича халқ фикрини ўрганиш борасида амалга оширилаётган ишлар шахсий таркиб эътиборига етказилди. Адлия бошқармаси масъул ходими томонидан маъруза қилинди.

«Маърифат соати» дарси давомида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган «Таҳлилнома» кўрсатуви ҳамда Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимларининг маънавий ва маърифий салоҳиятини юксалтириш мақсадида видеороликлар намойиш этилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech