Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби учун “Маънавият ойлиги” доирасида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ташкил этилди
Унда дастлаб, Андижон вилояти Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Муродбек Ғофуров Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллигига бағишланган маърузаси билан иштирокчиларга қимматли маълумотлар берди. Шундан сўнг, М.Ғофуров томонидан китоб тақдимоти намойиши бўлиб, илк нусхаси бошқарма бошлиғи ўринбосари полковник А.Имяминовга тақдим этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Андижон Академик лицейи ўқувчилари томонидан Соҳибқирон Амир Темур таваллудига бағишланган шеърий чиқишлар бўлиб ўтди. Тадбир давомида “Таҳлилнома” таҳлилий кўрсатуви ҳамда ходимлардаги ватанпарварлик туйғуларини янада оширишга қаратилган қўшиқ намойиш этилди.
Тадбир якунида “Ёш китобхон” кўрик танлови ғолибларига бошқарма бошлиғининг диплом ва пул мукофотлари ҳамда ходимларга навбатдаги махсус унвонлар тантанали тарзда топширилди.
“Маънавият ва маърифат” дарсидан сўнг барча ходимлар китоб ярмаркасига таклиф этилди. Ярмаркада ходимлар томонидан 300га яқин китоб ўзлари ва оила аъзолари харид қилинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати