13 Август 2022 йил 362

Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби учун навбатдаги «Маънавият ва маърифат» дарси бўлиб ўтди

Бугун бўлиб ўтган дарс аввалида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ижро этилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ 4212-сонли қарорига мувофиқ, хизмат вақтида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандларига олий таълим муассасаларига кириш учун тавсияномалар ҳамда Ички ишлар вазирининг 55-сонли буйруғига асосан бир гуруҳ ходимларга моддий ёрдам пуллари топширилди.

Коррупция ва миллий тараққиёт. Муаммо ва ечимлар мавзусида Андижон давлат университети катта ўқитувчиси Умаров Хусанбой томонидан маъруза қилинди.

Дарс давомида Ташкилий бошқарма юридик таъминлаш гуруҳи катта юристконсулти майор Нўмонов Қодиржон томонидан «Қонунчиликка киритилган ўзгаришлар ва янги қабул қилинган қонунлар» шахсий таркибга етказилди.

Дарс жараёнлари якунида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган «Таҳлилнома» кўрсатуви намойиш этилади.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech