Андижон вилояти ИИБ ҲПБ ташаббуси билан “Хавфсиз ҳудуд” кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида Андижон шаҳридаги 13-умумтаълим мактабида ота-оналар билан фарзанд тарбияси мавзусида психологик тренинг ўтказилди
Андижон шаҳридаги 13-умумтаълим мактабида ҳозирги вақтда 4222 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Бугунги кунда ушбу ўқувчиларнинг келажакда Ватанимизга керакли етук ва баркамол инсон бўлиб етишишида мактаб жамоаси тинимсиз фаолият олиб бормоқда.
Лекин масаланинг иккинчи томони ҳам бор бугунги кунда ўқувчи ёшларни тарбиялаш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Таълим тўғрисидаги қонунида ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг бевосита мажбуриятлари ҳисобланади.
2021 йил 29 ноябри куни мактаб ички тартиб ва одоб ахлоқ қоидаларини мунтазам бузиб келаётган ҳамда синфдаги ўқувчилар рейтинги бўйича паст ўзлаштираётган ўқувчиларнинг ота-оналари учун Андижон вилояти ИИБ ҲПБ бошлиғининг ўринбосари подполковник М.Мамиржонов, Андижон шаҳар бўйича ИИОФМБ Вояга етмаганлар ишлари бўйича бўлим бошлиғи майор А.Аппаков, Андижон шаҳар бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими бошлиғи подполковник Ш.Хасанов ва амалиётчи психологлар иштирокида психологик тренинг ўтказилди.
Тадбирни мактаб директори Н.Абдурахманова очиб, 2021-2022 ўқув йили давомида ўқувчилар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ҳисобот берди.
Шундан сўнг Андижон вилояти ИИБ ҲПБ бошлиғининг ўринбосари подполковник М.Мамиржонов сўзга чиқиб, ўқувчи ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ортиб бораётгани бунда оила ва маҳалланинг ўрни жуда катта эканлигини таъкидлаб, ота-оналарни ҳушёрликка чақирди.
Андижон шаҳар бўйича ИИОФМБ ҳузиридаги тергов бўлими бошлиғи подполковник Ш.Хасанов Андижон шаҳрида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот берди.
Шундан сўнг, амалиётчи психолог сўзга чиқиб, бугунги кунда ўқувчи ёшлар билан ота-оналар қай тарзда муомала қилиш, унинг руҳияти билан боғлиқ масалаларда ота-оналар қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида керакли маълумотларни тақдим этди.
Андижон шаҳар бўйича ИИОФМБ Вояга етмаганлар ишлари бўйича бўлим бошлиғи майор А.Аппаков ота-оналарга таълим муассасаларида янги жорий этилган психолог-инспектор фаолияти тўғрисида маълумот берди ҳамда ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар Вояга етмаганлар таълим ва тарбиясида ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда уларга нисбатан қонунчилигимизда белгиланган жазо чоралари ҳақида ҳам маълумот берди ва бу бўйича огоҳлантирди.
Ўтказилган психологик тренингда ота-оналар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам керакли жавобларни олдилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмат