2 Июн 2023 йил 345

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан Балиқчи туманида содир этилган фирибгарлик жиноятлари юзасидан кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди

2023 йилнинг 1 июнь куни Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Б.Нажимов иштирокида Балиқчи туманида содир этилган фирибгарлик жиноятлари юзасидан кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Муҳокама йиғилишида фуқароларга бугунги кунда содир этилаётган фирибгарлик жиноятларига сабаб бўлаётган омиллар ҳақида атрофлича маълумотлар берилиб,одамларнинг аксарият холларда фирибгарлар тузоғига тушиб қолишларига энг аввало, ўзлари сабабчи бўлаётганликлари ҳаётий мисоллар орқали айтиб ўтилди.

Муҳокама якунида фирибгарлик ва бошқа турдаги жиноятлар бўйича фуқаролар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech