Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБнинг қуйи тизимларига профилактика инспектори лавозимига янги тайинланган ходимлар билан бошқарма раҳбарияти топшириғига кўра ўқув машғулотлари олиб борилмоқда
Жорий йилнинг 16 май куни Андижон вилояти ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази бошлиғи подполковник С.Нишонов бошчилигида фаолияти давомида бевосита ҳамкорликда бўладиган соғлиқни сақлаш тизимидаги «Руҳий касалликлар шифохонаси», «Наркологик диспансер», «Психоневрологик диспансер», «Тери-таносил касалликлари диспансери», «Қариялар саховат уйи»га борилиб, ички ишлар ва тиббиёт бошқармаларининг мутахассислари томонидан ўзаро ҳамкорлик ҳақида дастлабки тушунчалар берилди.
Хусусан, сурункали ичувчи ёки гиёҳвандлик касаллигига мубтало бўлган шахсларни мажбурий даволаш учун юбориш, маст ҳолатдаги шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий ҳушёрхонага келтириш, ижтимоий хавфли руҳий касалларни шифохонага жойлаш,палапартиш жинсий ҳаёт тарзини олиб борувчиларни таносил касалликлар бўйича текширувга тақдим қилиш,ижтимоий кўмакка муҳтож бўлиб қолган, якка-ёлғиз яшовчилар ёки боқувчисини йўқотган карияларни меҳрибонлик уйларига жойлаштириш ёки яшаш жойи бўйича кўмак кўрсатиш каби масалаларда ҳокимият ва унинг қошидаги комиссиялар, МФЙлар таркиби, МФЙларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар агентлиги вакиллари,соғликни сақлаш,ижтимоий таъминот, тиббий-ижтимоий кўмакни ташкил қилиш агентлигининг ҳудудий бўлимлари,таълим,меҳнат ва аҳоли бандлигини таъминлаш хизматлари, оила ва хотин-қизлар ҳамда ёшлар ва вояга етмаганлар масалалари бўйича комиссиялар, васийлик ва ҳомийлик ишлари бўйича мутасаддилар билан ҳамкорликдаги ишлар бўйича атрофлича тушунчалар берилди.
Бу каби ўқув машғулотларининг ўтказилиши давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати