26 Июл 2022 йил 424

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг 6 ойлик фаолияти муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 26 июль куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Т.Раҳматуллаев ҳузурида Жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг 2022 йил 6 ойи давомида амалга оширган ишлари ва келгусидаги вазифалари юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи майор Р.Абдураимовнинг ҳисоботи тингланди, жамоат тартибини сақлаш йўналишида амалга оширилган ишлари атрофлича муҳокама қилинди. 

Бошқарманинг масъул ходимлари иштирок этган йиғилишда жамоат жойларида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, тунги вақтларда аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги вазифалари белгилаб берилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

        

Text to speech