Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси бу гал Асака ва Марҳамат туманларида профилактик суҳбатлар ўтказди
Жорий йилнинг 10 июнь куни Асака ва Марҳамат туманларида мазкур профилактик тадбир ташкил этилиб, тадбир давомида 160 нафардан ортиқ Пробация ҳисобида турган, муқаддам оғир ва ўта оғир турдаги жиноят содир этган шахслар билан учрашиб, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, бандлигини таъминлаш, энг аввало улар томонидан такрорий жиноятлар содир этилишини барвақт олдини олиш бўйича очиқ мулоқот ҳамда тарбиявий профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Шунингдек, ҳар бир суҳбатлашилган маҳкумлардан келгусида тайинланган жазоларни белгиланган тартибда ўташлари, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этмасликлари, агарда жазо ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда жазолари оғирроқ турдаги жазоларга алмаштирилиши ҳақида расман огоҳлантириш хатлари олинди.
Ҳозирда, бу борадаги тарбиявий профилактик тадбирлар вилоят миқёсида давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати