6 Май 2021 йил 399

Андижон вилояти ИИБ пробация ҳисобида турувчи ёшлар ўртасида мини футбол бўйича вилоят биринчилиги ўтказилмоқда

Андижон вилояти ИИБ пробация ҳисобида турувчи ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида спортнинг мини футбол тури бўйича вилоят биринчилигининг чорак финал баҳслари бўлиб ўтди.

Асака туманида ўтказилган ушбу спорт мусобақасида Асака, Шаҳрихон, Булоқбоши ҳамда Марҳамат туманининг ёшлари иштирок этдилар.

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган ўйинда Марҳамат тумани ёшларининг қўли баланд келиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритдилар.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech