Андижон вилояти ИИБ Тиббиёт бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-10-сон Қарори мазмун-моҳиятини етказишга қаратилган тадбир ўтказилди
Андижон вилояти ИИБ Тиббиёт бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун моҳиятини етказишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди.
Унда Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходими томонидан ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш ва қарорда келтирилган талаблар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.
Шунингдек, хизмат интизоми ва қонунчиликга риоя қилиш бўйича ҳам атрофлича сўз юритилди. Якунда хотин-қизлар кенгашиниг навбатдаги йиғилиши ўтказилиб, унда бир қатор вазифалар белгилаб олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати