Андижон вилояти ИИБ ходимлари “Бемор болалар учун қон топшириш” хайрия акциясида фаол иштирок этмоқдалар
Саҳоватли инсонлар доимо эзгу ишлар қилишга интилиб яшайди. Айниқса, қилаётган бу хайрли амаллар кимнингдир соғлиғини сақлашга, ҳаётини узайтиришга кўмак берса-чи? Ўйлаймизки, инсон учун бундан ортиқ бахт топилмаса керак. Донорларни ана шундай беғараз ёрдам кўрсатувчи эзгу ниятли инсонлар дейиш мумкин.
Республикамизда июнь ойи ёшлар ойлиги деб эълон қилинди. Шу муносабат билан Андижон вилоятида “Ёшлар ойлигини” юқори савияда ташкил этиш мақсадида “Бемор болалар учун қон топшириш” хайрия кон топшириш акцияси ўтказилмоқда.
Ушбу ўтказилаётган беғараз донорлик акциясида турли касалликлар ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли қонга муҳтож бўлган бемор болажонларга ҳаёт бағишлаш ва уларнинг соғайиб кетишларига ҳисса қўшишдек хайрли ва савобли ишга бел боғлаган Андижон вилояти ИИБ тиббиёт бўлими ходимлари бошчилигидаги бир гуруҳ ички ишлар ходимлари ҳам ихтиёрий равишда қон топширдилар.
Умуман олганда, донорлик ҳар қандай инсон қилиши мумкин бўлган оддий, лекин чинакам қаҳрамонликдир. Маълумот ўрнида айтиш керакки, донорлар қони билан беморлар ҳаётини сақлаб қолиш ва аҳолининг қонга бўлган эҳтиёжини қоплаш, фавқулодда ҳолатларда, мураккаб жарроҳлик амалиётларида, патологик туғруқ жараёнларида ва жарроҳлик амалиётларида қўлланилади.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати