Андижон вилояти ИИБда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати бир гуруҳ соҳа фидоийларини тақдирлаш маросими ўтказилди
Андижон вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа фидоийлари иштирокида тадбир ўтказилди.
Тадбирни бошқарма бошлиғининг ўринбосари полковник А.Имяминов журналистларни, нашриёт ва матбаа, радио ва телевидение соҳаси фидойиларини “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” билан, яъни касб байрамлари билан самимий муборакбод этиб, барча ходимларга бахт, омад, ижодий камолот тилади.
Шунингдек, ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимидаги ходимлар билан оммавий ахборот воситалари ходимларининг ўзаро ҳамкорлиги ҳамда ички ишлар органлари фаолияти, жамият ва халқ олдида ёритишда қўшаётган ҳиссалари ҳамда мамлакатимиз қонунчилиги, унинг бугунги кундаги ижроси, фуқаролар эътирофи ва муносабатини муваффақиятли ёритиб бераётганлиги учун миннатдорчилик билдирилди.
Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари телевидение, радио ва газетада фаолият юритаётган журналистлар томонидан оммавий ахборот воситаларини ривожлатиришга қаратилаётган ислоҳотлар ва журналист касбининг ижтимоий мақоми ва нуфузи ходимларининг меҳнатини моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида амалга оширилаётган ислохатлар ҳозирги кунда ўз самарасини бераётганлиги ҳақида таъкидлаб, ички ишлар бошқармаси томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ҳуқуқий тарғиботлар, қонунлар тарғиботидаги ҳамкорлик янада мустаҳкам ва бардавом бўлишини тилаб ўз фикрларини билдиришди.
Тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимларига бошқарма томонидан ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.
Андижон виллояти ИИБ Ахборот хизмати