9 Июн 2022 йил 336

Андижон вилояти ИИОда хизмат олиб бораётган аёл ходималар билан суҳбатлар олиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 23 март кунги 73-сонли фармойишига асосан Андижон вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилаётган аёл ходималар билан профилактик суҳбатлар олиб борилмоқда.

«Хотин-қизлар билан ишлаш харитаси» асосида аёл ходималарнинг хизмат жойлари кўздан кечирилмоқда. Шунингдек, уларнинг яшаш хонадонларига борган ҳолда оилавий яшаш шароитларини ўрганиш ишлари олиб бориляпти.

Уларга иш фаолиятларида керакли бўлган кўрсатмалар ва тавсиялар берилиб, зарур ҳолларда уларга керакли ёрдамлар берилиши ҳам айтиб ўтилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech